AsosiyTurizm

Wizz Air Ўзбекистонга парвозларни режалаштирмоқда

Венгриянинг мазкур авиакомпанияси Абу-Даби ва Тошкентни тўғридан-тўғри рейслар билан боғлайди.

Биринчи режалаштирилган йўловчи рейси 2023 йил 25 январга белгиланган, деб хабар беради Yuz.uz

Парвозлар Аирбус А320 ва А321 самолётларида ҳафтасига уч марта — душанба, чоршанба ва жума кунлари амалга оширилади.

Wizz Air  — Венгриянинг арзон авиакомпанияси бўлиб, штаб-квартираси Венгрия пойтахти, Будапештда жойлашган.

Эслатиб ўтамиз, 13 декабрь кунидан бошлаб Wizz Air   Самарқанд аэропортига ҳафтасига икки марта — сешанба ва шанба кунлари парвозларни йўлга қўйишни режалаштирган, дея хабар бермоқда Uzbekistan airports 

TuraNews

Back to top button