AsosiySport
Нуронийлар шахматда баҳслашди
Навоий олимпия ва паралимпия захиралари коллежида вилоят Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ва “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлимлари ҳамкорлигида 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан нуронийлар ўртасида спортнинг шахмат тури бўйича мусобақа ташкил этилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги “Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилган мусобақада вилоятдаги маҳаллалардан келган отахонлар дона сурди.
Мусобақа якунида 1-ўринни Навоий шаҳридаги “Янгиариқ” маҳалласида яшовчи 70 ёшли Назир бобо Сафаров, 2-ўринни Конимех туманидан келган 62 ёшли Баҳодир бобо Ражабов, 3-ўринни Кармана туманидаги “Дўрман” маҳалласида истиқомат қилувчи 70 ёшли Исмат бобо Норов эгаллади.
“Энг ёши улуғ шахматчи” номинациясига Навоий шаҳридаги “Янгиариқ” маҳалласида яшовчи 90 ёшни қаршилаётган Абри бобо Раҳматов муносиб, деб топилди.
Ғолиб ва совриндорлар тақдирланди.