Sport
Элдор Шомуродов Генуяга қайтиши мумкин
Ўзбекистон терма жамоаси ва "Рома" ҳужумчиси Элдор Шомуродов январь ойидаги трансфер ойнаси олдидан Италия клублари орасида талабга эга бўлмоқда.
Ўзбекистонлик ҳужумчига сўнгги бир неча ҳафталарда турли клублар қизиқиш билдирмоқда, сабаби у мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиш учун январь ойида «Рома»ни тарк этмоқчи.
«Сампдория» «Женоа» собиқ ҳужумчиси учун курашга қўшилди. Бу ҳақда «Corriere dello Sport» хабар бермоқда.
«Рома» Шомуродовни фақатгина тўлиқ сотиш бўйича таклифларни эшитмоқчи.
Аммо Италия нашрининг хабарига кўра, пойтахт клуби «Сампдория»нинг сотиб олиш мажбурияти билан берадиган ижара таклифини ҳам қабул қилиши мумкин.